Остона ва Олмаота нега тўқ сариқ рангга кирди?

Қозоғистон бу йил ҳам БМТнинг 16 кунлик “Гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш” кампаниясида фаол иштирок этди, деб ёзмоқда “Euronews” нашри.
Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан Остона ва Олмаотадаги қатор ёдгорликлар тўқ сариқ рангда ёритилди, бу ранг зўравонликка нисбатан “ноль тоқат” тамойилини англатади.
Жорий йилдаги глобал кампания аёллар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликни тугатишга қаратилган. БМТ маълумотига кўра, дунё мамлакатларининг камида 60 фоизида онлайн таъқиқдан ҳимоя қилувчи қонунлар мавжуд.
Таъкидланишича, Қозоғистон бу йўналишда муҳим қадам қўйиб, ушбу ҳолатни жиноят деб белгилаб, бунинг учун 50 кунгача қамоқ жазоси жорий этган.
Мамлакат 2024 йилда ҳам қонунчилигини кучайтириб, аёл ва болаларга нисбатан ҳар қандай турдаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни жорий қилди ва вояга етмаганлар иштирокидаги ишлар бўйича ярашув имконини бекор қилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА