Президент: Ҳар биримиз ўз кучимизга ишониб, масъулиятни тўғри англаб, ташаббус кўрсатиб, янада қаттиқ меҳнат қилишимиз керак

25

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

– Бугун сизлар билан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган янги вазифаларни белгилаб, асосий масалаларни муҳокама қилиб олдик.

Бу саъй-ҳаракатлар ва қабул қилаётган қарорларимиздан мақсад битта – шу ерда яшаб, меҳнат қилаётган одамларни рози қилиш, вилоятни ҳар томонлама ривожланган ҳудудга айлантириш.

Албатта, буни рўёбга чиқариш учун ҳар биримиз ўз кучимизга ишониб, масъулиятни тўғри англаб, ташаббус кўрсатиб, янада қаттиқ меҳнат қилишимиз керак, – деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.

Сессия давомида вилоят ва туман ҳокимларининг ҳисоботлари, фаолларнинг фикрлари тингланди.

ЎзА