Ўзбекистонда 9 ойда 47 мингта уй фойдаланишга топширилган

77

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида жами 47 мингта уй фойдаланишга топширилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Уларнинг 31,3 мингтаси қишлоқ жойларга тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган уйлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 3,7 мингта;
  • Андижон вилояти — 3,9 мингта;
  • Бухоро вилояти — 3,9 мингта;
  • Жиззах вилояти — 1,6 мингта;
  • Қашқадарё вилояти — 2,8 мингта;
  • Навоий вилояти — 1,6 мингта;
  • Наманган вилояти — 7,9 мингта;
  • Самарқанд вилояти — 2,7 мингта;
  • Сурхондарё вилояти — 4,4 мингта;
  • Сирдарё вилояти — 0,3 мингта;
  • Тошкент вилояти — 4,9 мингта;
  • Фарғона вилояти — 3,6 мингта;
  • Хоразм вилояти — 3,4 мингта;
  • Тошкент шаҳри — 2,3 мингта.