Янги стадиондаги илк биринчилик
65

Яқинда капитал реконструкция ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилган Хўжайли тумани «Марказий» стадионида футбол бўйича 2008 йилда туғилган (U -17) қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Нукус шаҳри ва барча туманлардан жамоалар иштирок этиб, чемпионлик учун ўзаро кескин кураш олиб борди. Кескин ўтган ўйинлар якунида Нукус тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Хўжайли ва Қонликўл туманлари қизларига насиб этди.






Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус кубок ва дипломлар билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи