Қорақалпоғистонда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги объектлар ишга туширилмоқда
82

Маҳаллий хомашё асосида энергия тежамкор ва экспортбоп маҳсулотлар яратиш муҳим. Бугун базальтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарувчи «Karakalpak BasaltWool» МЧЖ заводининг раҳбарлари ва мутахассислари билан шу ҳақида суҳбатлашдик. Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга етган.

Ушбу лойиҳа ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтиради, янги иш ўринлари яратади ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади.