Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари муҳим қарорларни қабул қилдилар

85

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

Бундан ташқари, Президентлар қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилдилар:

– Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;

– Озарбайжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;

– Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;

– Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар.