Иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
70

Етакчилар Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар ва самарали ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.