Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Тошкентга келди
49

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 15 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Р.НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА