Ўзбекистонда талаба қизлар сони ортган

69

Бугунги кунда малактимизда 10 миллион нафарга яқин ёшларимиз истиқомат қилади. Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида тизимли ва кенг қамровли ишлаётганлиги боис улар орасида ҳунарли ва ўқимишли ёшларимиз тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар йигит-қизларимиз ўқишга қабул қилинган.

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.

Уларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича.

Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;

Андижон вилояти – 12,5 минг;

Бухоро вилояти – 31,5 минг;

Жиззах вилояти – 6,3 минг;

Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;

Навоий вилояти – 9,2 минг;

Наманган вилояти – 16,1 минг;

Самарқанд вилояти – 21,2 минг;

Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;

Сирдарё вилояти – 5,3 минг;

Тошкент вилояти – 22,7 минг;

Фарғона вилояти – 20,7 минг;

Хоразм вилояти – 16,8 минг;

Тошкент шаҳри – 155,2 минг.

Гулноза Бобоева,ЎзА