Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда касаба уюшмалари тизимини илғор халқаро тажрибалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги кўп йиллик самарали хизмати, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш,
ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифа ва дастурлар ижросини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Соғлом турмуш» медали билан
| Саитбекова Зерхан Жаксиликовна | – | Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» болалар соғломлаштириш оромгоҳи директори |
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2025 йил 10 ноябрь