АҚШга саёҳат қилувчи ўзбекистонликлар сони ортиб бормоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 12 минг 953 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 минг нафарга ёки 9,3 фоизга кўп.
Ўзбекистонликларнинг АҚШга бориш сабаблари қуйидагича тақсимланган:
саёҳат – 9 236 нафар,
қариндошларни йўқлаш – 3 114 нафар,
ўқиш – 304 нафар,
хизмат сафарлари – 273 нафар,
даволаниш – 26 нафар.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА