Икки боксчимиз Ислом бирдамлик ўйинларида рингга чиқади

55

7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари спорт мусобақалари бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда бокс бўйича ҳам мусобақа ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Республикамиз спорт мухлислари учун шуни айтиб ўтишимиз керак бу турнирда терма жамоа таркибида қорақалпоғистонлик икки боксчи ҳам беллашади.

Хусусан, эркаклар ўртасида 60 кг вазнда Мадияр Данияров, қизлар ўртасида 65 кг вазн бўйича Моҳира Аҳмедовалар ғолиблик учун беллашувларда иштирок этади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси