Ерда «сариқ» даражали магнит бўрони давом этмоқда
87

Маълумотларга кўра, кеча кечаси Ерда «қизил» даражадаги кучли геомагнит бўрони кузатилган, ҳозирда эса фаоллик «сариқ» хавф даражасида давом этмоқда.
Мутасаддиларнинг айтишича, бу ҳолат Ер магнит майдонидаги кучайган фаоллик билан боғлиқ.
Бундай бўронлар инсон организмига таъсир қилиши мумкин. Айримларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ёки холсизлик кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бу даврда кўпроқ сув истеъмол қилиш, ортиқча стрессдан сақланиш ва тўлиқ дам олишни тавсия этилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги