Маънавиятни юксалтириш йўлида

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Маромийлик» лойиҳасини амалга ошириш ва тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарияти, олий ўқув юртлари проректорлари, зиёлилар, маҳалла раислари ва нуронийлар иштирок этди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори Отабек Ҳасанов сўзга чиқиб, лойиҳа доирасида ўтказиладиган семинар-тренингларни мазмунан бойитиш, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича ўз таклифларини билдирди. Айниқса, ушбу лойиҳани амалга оширишда, тушунтириш ишларини олиб боришда албатта ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниши зарурлигини таъкидлади. Шу боис, тадбирда мутасаддиларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланиб, улар билдирган таклифлар умумлаштирилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги