1 ноябрдан табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрлар оширилади
102

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль) ойлик базавий меъёр 500 куб м, бошқа ойларда (март — октябрь) 100 куб м этиб белгиланди
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса октябрь — февраль ойларида ҳам 500 куб м меъёр амал қилади.
Эҳтиёжманд оилалар учун давлат томонидан компенсация белгиланган:
Электр энергияси — базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт·соатгача;
Табиий газ — қиш ойларида 250 куб м, бошқа ойларда 150 куб м гача ортиқ сарф учун.
Компенсация йил давомида ҳар ойда берилади. Шунингдек, 2025/2026-йилги иситиш мавсуми учун ноябрда ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилади.