Ўзбекистон ва Хорватия: қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлаштирилади

64

“Ўзбекистон-Хорватия” ва “Хорватия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн учрашуви ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг Хорватия билан парламентлараро, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, шунингдек, қўшма савдо-иқтисодий, инвестициявий ва IT-лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорватия парламенти вакиллари юқори технологиялар ва инновациялар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик каби йўналишларда шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА