Ҳарбий қисмларда ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев Қорақалпоғистондаги ҳарбий тузилмаларда ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.
Хусусан, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида ва Мўйноқ туманидаги ҳарбий қисмда хизматни ўташ учун яратилган шароитлар, таъминот турларининг ҳолати ва бошқа масалалар ўрганилди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари, энергия тежамкорлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва спортни оммалаштириш чоралари ўрганилди.
Тадбир якунида масъулларга ўрганилган масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги