Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Мардлик» ордени билан:
Торебеков Бахтияр Исмандиярович – Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири
«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
Машарипов Атабек Султанбаевич – Чимбой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев