936 та субъект ижтимоий солиқ бўйича 178,7 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланган
104
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, сентябрь ойида 936 та субъект ижтимоий солиқ бўйича 178,7 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланган.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кластерлар, тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари учун уч йил муддатга ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур имтиёз солиқ ҳисоботини шакллантириш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тўғридан-тўғри қўлланилади, яъни ҳисобчи томонидан белгиланади.
Жорий йилнинг сентябрь ойида мазкур соҳада фаолият юритаётган 936 та корхона жами 178,7 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланган.
Солиқ тўловчи имтиёздан фойдаланиш ёки уни вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Бу ҳолат Солиқ кодексининг 75-моддасида белгиланган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА