Инклюзив спорт – барча учун тенг имкониятлар эшиги
47
Инклюзив спорт барча фуқаролар, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам жисмоний фаоллик ва спорт машғулотларида эркин ва тўсқинликсиз иштирок этиш имкониятини яратишга қаратилган ёндашувдир.
Эндиликда умумтаълим мактаблари қошидаги спорт клубларида фаолият юритадиган спорт-соғломлаштириш гуруҳлари фақат мактаб ўқувчилари учун эмас, балки маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам очиқ бўлади.
Махсус инклюзив спорт гуруҳлари ташкил этилиб, ҳар бир фуқаро ўз имкониятларидан келиб чиқиб, спорт билан шуғулланиш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имконига эга бўлади.
Ушбу ташаббус Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ўртасида имзоланган ҳужжатга мувофиқ амалга оширилади.
Нигора Раҳмонова, ЎзА