Тил — миллатнинг руҳи

121

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам “Она тили — миллат ифтихори!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир давлат рамзларига ҳурмат ифодаси сифатида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Байрамона руҳда кечган тадбирни филиал директори А. Есимбетов очиб берди.

Сўзга чиққанлар она тилининг миллат ҳаётидаги беқиёс аҳамияти, инсон қалби ва тафаккурини шакллантиришдаги ўрнига тўхталди. “Тил — бу миллатнинг вужуди, унинг қалбидаги ифтихор ва юрагидаги эҳтиромдир. Ҳар бир сўзда аждодлар қалби, миллатнинг тарихи ва келажаги мужассам.”

Шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан ташриф буюрган меҳмон ўқитувчилар ҳам ўз маърузаларида тилнинг муқаддаслиги ҳақида фикр билдириб, уни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг ватан олдидаги масъулияти эканини таъкидладилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида иқтидорли талаба-ёшлар она тилига бағишланган шеърлар ва саҳна кўринишлари билан иштирокчилар қалбига гўзал ҳислар улашдилар. Эстрада ижодкорларининг шўх ва руҳлантирувчи қўшиқлари эса байрам кайфиятини янада бойитди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги