Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

107

Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тахтакўпир тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда бир неча бор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, фуқаро И.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали Нукус шаҳридаги Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Бунинг эвазига 1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги