Туркий давлатларнинг спорт соҳаси мутасаддилари “Олимпия шаҳарчаси” билан танишди

87

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатларнинг вазирлари ва делегациялар вакиллари пойтахтимизда бунёд этилган “Олимпия шаҳарчаси” билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган “Олимпия шаҳарчаси”даги «Велодром», «Марказий ўйингоҳ», «Сув спорти», «Жамоавий спорт турлари» ва «Яккакураш спорт турлари»га ихтисослаштирилган мажмуалар ва уларда яратилган шароитларни кўздан кечириб, ҳар бир иншоотда иштирокчи ва томошабинлар учун зарур қулайликлар яратилганини юқори баҳолашди.

Т.Рўзиев, ЎзА