Сўнгги беш йилда санаторийларда 900 мингга яқин аҳоли ўз саломатлигини тиклади

94

Касаба уюшмалари тизимидаги 30 дан ортиқ санаторий ва 100 дан зиёд болалар оромгоҳлари ходимлар ва уларнинг фарзандлари саломатлигини тиклаб, ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилмоқда.

Сўнгги беш йилда санаторийларда 900 мингга яқин аҳоли ўз саломатлигини тиклади, оромгоҳларда эса 800 минг бола дам олди.

Яқинда Иссиқкўлда “Бўстон-Резорт” пансионати ишга туширилгани юртдошларимиз учун яна бир қулайлик бўлди. Шу билан бирга, бу Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани рамзига айланди.

Лекин, касаба уюшмалари инфратузилмаси аҳолимиз эҳтиёжларини тўлиқ қамраб олмаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳокимларни четда турмасдан, ҳар йили ўз ҳудудида касаба уюшмалари билан биргаликда ёки давлат-хусусий шериклик ёрдамида замонавий лойиҳалар асосида биттадан санаторий ва оромгоҳ қуриш бўйича алоҳида дастур тасдиқлашга чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашди.

ЎзА