Трамп Украинага “Tomahawk” ракеталарини юборишдан олдин Путин билан гаплашиб олмоқчи

128

Икки кун ичида Украина Президенти билан икки марта телефон орқали суҳбатлашган АҚШ Президенти Дональд Трамп энди Москва билан можарони ҳал қилиш ва Киевга қўшимча қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

У АҚШ омборидаги аслаҳа захираси қай миқдорда бўлишидан қатъи назар, Украинага кўпроқ қурол-аслаҳа бериш имконияти кўриб чиқилишини таъкидлади.

Киевга “Tomahawk” ракеталари етказиб берилиши борасида Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан “суҳбатлашишга тўғри келиши мумкинлиги”ни билдирди.

“Улар “Tomahawk” ракеталари ўзлари томон учишини хоҳлайдими? Мен бундай деб ўйламайман. Фақат айтишим мумкинки, агар можаро бартараф этилмаса, Украинага “Tomahawk” ракеталарини берамиз. Айтиб қўяй, ушбу қурилма ақл бовар қилмайдиган даражада ҳужумкор қурол ҳисобланади”, – деди Трамп.

С.Раҳимов, ЎзА