Германия тажрибаси – янги бизнес учун имкониятлар

90

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Германия Федератив Республикасининг «SES» халқаро ташкилоти эксперти Р.Бартелт томонидан «Стартаплар ва янги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инновациялар, маркетинг ва халқаро тажриба» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда ёшларга бизнесда инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва стартапларни ривожлантириш, маркетинг усулларидан самарали фойдаланиш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш орқали тадбиркорларнинг салоҳиятини ошириш бўйича маълумотлар берилди.

Инновацион ғоялар ва стартапларни халқаро миқёсда ривожлантириш, халқаро мутахассислар билан билим алмашиш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқишда ҳамкорликни кучайтириш ёш тадбиркорларнинг замон билан ҳамқадам бўлишига туртки бўлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги