Саида Мирзиёева Global Gateway форумида иштирок этди
85

Кеча Брюссельда «Global Gateway» форуми бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди. У ўзининг телеграм каналида Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказгани ҳақида ёзмоқда.
«Кеча Брюсселда «Global Gateway» форумида иштирок этдим, тадбир доирасида Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашдим.

Фон дер Ляйен хоним билан мулоқотдан мамнунман, Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонаман,» дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги