Бандлик – ҳәр бир оила фаровонлиги гарови

106

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қораўзак туманидаги шароити оғир овул фуқаролар йиғинининг ижтимоий ҳимоясига масъуллардан бири сифатида бириктирилган эди. Вазирлик томонидан ушбу ҳудудларда яшовчи ёрдамга муҳтож оилаларнинг аҳволидан хабар олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида туман ҳокимлиги билан биргаликда  қатор ишлар амалга оширилди.

8 октябрь куни ушбу вазирлик ходимлари Қораўзак тумани ҳокими Анвар Баймуратов билан биргаликда кам таъминланган оила аъзолари билан учрашиб, улар билан яқиндан мулоқот қилди.

Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармон ва қарорлари асосида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумот берилиб, бу имкониятлардан фуқароларимиз самарали фойдаланишлари лозимлигига тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан аҳолининг бандлигини таъминлаш учун мотокултиватор, инкубатор, тикув машинаси ва сув насослари топширилди.

Тадбирда ҳудуд фуқаролари ўзларига кўрсатилган ёрдам учун ҳомий ташкилот раҳбарлари ва туман ҳокимлигига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси