Каннаваро – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи!

86

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, машҳур мутахассис Фабио Каннаваро билан шартнома тузди.

Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Мураббийлар штабида Каннаварога ёрдамчи мураббий сифатида илгари Япония терма жамоаси, «Ювентус,» «Удинезе» ва «Динамо Загреб» клубларида ишлаган Ауженио Албарелла, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Троизе Франcесcо ва Италия ёшлар терма жамоаси, «Сампдория» ва «Спал» клубларида ишлаган дарвозабонлар мураббийи Антонио Киментилар ёрдам беради.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги