«Нукус шаҳридаги “Жекетерек” маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган ва кенгайтирилган сув тозалаш иншоотини бориб кўрдик. Ушбу иншоот ичимлик сувининг сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги, ичимлик ва оқова сув соҳаларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишдик.

50

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси — доим комплекс ёндашувни талаб этади ва бунда сифатли озиқ-овқат, мусаффо ҳаво, тоза сув муҳим омил ҳисобланади. Янги сув тозалаш иншооти 71 та маҳаллага, яъни қарийб 350 минг нафар аҳолига ҳамда мактаб ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларига тоза сув етказиб бериш имконини яратади.


Лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди» – деб ёзмоқда С.Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.