Қалбаки алкоголь савдоси фош этилди
95

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дўконларнинг бирида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. савдо дўконида 374 дона «Қаратаў» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги