Юртимиз бўйлаб саломатлик марафони ўтказилмоқда

133

Ушбу марафон 2 октябрдан 31 октябрга қадар Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур миллий ҳаракат профилактика, касалликларни олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган.

Марафон доирасида оилавий поликлиникалар, республиканинг етакчи шифокорлари ва бир гуруҳ хорижлик мутахассислар томонидан аҳолининг барча қатлами тиббий кўрикдан ўтказилади.

Текширув натижалари эса, ягона электрон база – «DMED дастури»га киритилиб, келгусида аҳолининг саломатлигини доимий мониторинг қилиб боришга имкон беради.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги