“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш вақти келди – Президент

63

Марказий Осиёда Глобал аксилтеррор стратегиясини бажариш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича Минтақавий Кенгаш тузилган. Президентимиз уни Халқаро компетенциялар марказига айлантиришни таклиф этди.

Бу тузилма муаммоли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни тинч ҳаётга мослаштириш бўйича тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини мамлакатимизда очиш учун зарур шароит яратишга тайёрлиги қайд этилди.

–Халқаро транзит коридорларининг хавфсизлигини таъминлаш ва самарали логистика занжирларини яратиш ўта муҳимдир. Бу борада “Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз, – деди Президент.

ЎзА