Тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда

94

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Кегейли, Чимбой, Амударё, Элликқалъа, Шуманай, Мўйноқ ва Нукус туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва масъул раҳбарлар иштирок этди.

Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, минтақанинг инвеститсиявий жозибадорлигини ошириш борасида алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида берилган имтиёзлар, яратилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар тингланди.

Тадбирда тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги