Халқаро автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари давом этмоқда

90

Мамлакатимизда олиб борилаётган йўл инфратузилма қурилиш ва таъмирлаш ишларининг давоми сифатида Президентимизнинг топшириғи билан Қораўзак ва Беруний туманлари ҳудудидан ўтувчи А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмини Осиё тараққиёт банки иштирокида цемент-бетон қоплама билан реконструкция қилиш белгиланган эди. Шу асосда бугунги кунда бетон қопламасини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Умумий қиймати 48,7 миллион доллар бўлган лойиҳа қурилиш ишларининг сифатли олиб борилишида халқаро консалтинг компаниялари жалб этилган бўлиб, айни пайтда махсус машина механизмлари ва ишчи-мутахассислар сафарбар этилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги