Ёшлар билан мулоқот қилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Э.Турсунов вазирликка оталиққа бириктирилган ёшлар, шунингдек, ҳуқуқ соҳасида таълим олаётган ва келажакда адлия соҳасида ишлашга қизиқиши бор бўлган 100 дан ортиқ ёшлар билан очиқ суҳбат ўтказди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиш, Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат ва инсон ресурслари секторлари томонидан вазирлик ва бўлимларнинг вазифалари ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги