Ичимлик сув муаммоси ҳал қилинди

77

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, касалликларнинг 85 фоизи бевосита сув билан боғлиқ. Ҳар йили дунё бўйича 25 миллион киши айнан тоза ичимлик суви етишмаслиги оқибатида вафот этади. Ҳар сонияда бир бола асосан ноқулай санитария шароити ва ифлосланган сув туфайли пайдо бўладиган касалликлардан вафот этмоқда. Дунё аҳолисининг 40 фоизи ичимлик сув муаммосидан азият чекмоқда.

Элликқалъа тумани “Гулдирсин” овул фуқаролар йиғинида фуқаролар туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига исроф бўлаётган ичимлик суви масаласида мурожаат қилишди. Ушбу мурожаат жамият томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масалани «Қорақалпоқ сув таъминоти» акциядорлик жамияти Элликқалъа тумани филиалига олиб чиқади. Филиал ходимлари олиб борган ишлар натижасида ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги