Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади
126

Тадбирда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.