Спортчиларимиз янги инвентарлар билан таъминланди

Халқаро, Осиё ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияларининг грант маблағлари ҳисобидан Оролбўйи ҳудудидаги спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш лойиҳаси амалга оширилди.
– Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади оғир атлетика билан шуғулланувчи спортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлашдан иборат, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Атажан Матякубов.-Халқаро ва Ўзбекистон оғир атлетика спорт федерациялари ҳисобидан 50.930 АҚШ долларлик оғир атлетика спорт тури учун зарур бўлган спорт инвентарлари ва спорт формалари олиб келиниб, Тахиатош, Беруний, Тахтакўпир, Қораўзак, Шуманай ва Амударё туманларидаги спорт мактабларига тарқатилди.

Бу республикамиз спортчиларининг замонавий спорт анжомларида машғулотлар ўтказиб, жаҳон майдонларида натижаларини ошириш имконини беради.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги