Элликқалъада янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилди
94

«Салим Курамбой» фермер хўжалиги Элликқалъа тумани «Оқчакўл» овул фуқаролар йиғини ҳудудида имтиёзли кредит маблағлари асосида сунъий кўл ташкил этиб, жорий йил бошида 10 минг дона балиқ чавоқлари юборилди.
Ҳозирги вақтда ҳар бири 3-4 килограммга етган тайёр маҳсулотлар туман ва умуман республикамиз аҳолисининг дастурхонига етказиб берилмоқда. Фермер хўжалиги раҳбарининг ташаббуси билан етиштирилган балиқлардан тайёр таомлар тайёрлайдиган ошхона ҳам ишга туширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги