Ёшлар орасида депрессия: сабаб ва ечимлар

Ҳар бир ёш даврлари ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Шунинг учун ҳам инсон дунёга келиб ҳар хил даврларни бошидан кечиради. Ана шундай даврлардан бири Ўсмирлик даври ҳисобланади.
Ўсмирлик даври инсон ҳаётидаги энг мураккаб даврлардан бири, бу босқичда жисмоний ва психологик ўзгаришлар рўй беради. Ўзига ишонмаслик, атроф-муҳит билан муносабатлар, келажак ҳақида қайғуришлар кўплаб ёшларни депрессия ва тушкунлик ҳолатига берилувчан бўлади.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ёш ўсмирлар орасида депрессия ҳолати ортиб бормоқда, шу сабабли бу муаммони ўз вақтида аниқлаш ва унинг олдини олиш муҳим ҳисобланади.
Бу даврда турли кўринишдаги қийинчиликлар бўлади ва бу қийинчиликлар стрессларга олиб келувчи ҳолат ҳисобланади.
Ўсмирлик ёшида организмда кучли гормонал ўзгаришлар пайдо бўлади, бу эса эмоционал беқарорликка сабаб бўлади.
Ота-она ва бола муносабатлари оилада юз берадиган тушунмовчиликлар ўсмирни ноўрин қаттиқ назорат қилиш ёки ўсмирга нисбатан назоратсизлик руҳий тушкунликка олиб келиши мумкин.
Ўзини ёлғиз ҳис қилиш, яқинлари томонидан эътироф этилмаслик ҳисси боладаги депрессия ҳолатининг кучайишига сабаб бўлади.
Мактабдаги баҳолар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг болага қўйган босим остидаги талаблари ўсмирларга катта таъсир кўрсатади.
Айрим ўсмирлар кўнгилсизликлардан қўрқиб ўзини ҳаддан ташқари ёмон ҳис қилиши мумкин.
Интернет ва ижтимоий тармоқларда ўзини бошқалар билан таққослаш, ўсмирларда ўзига паст баҳо бериш руҳий тушкунликка ва кибербуллинг (онлайн босим ўтказиш) га олиб келиши мумкин.
Ўсмирлар дўстларининг фикрига боғлиқ бўлиб, улар орасида мослашиш учун ўзининг шахсий мавқеини йўқотиши ёки ўзини ноқулай ҳолатда ҳис қилиши мумкин.
Мактабдаги ёки гуруҳдаги босим депрессияни кучайтириши мумкин.
Ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан эмоционал қўллаб-қувватлаш Ота-оналар ва педагоглар ўсмирлар билан очиқ муносабат ўрнатишлари, уларнинг ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилишлари керак.
Шунингдек, уларга босим ўтказмасдан қўллаб-қувватлаш мумкин.
Стресс ва тушкунликни камайтириш техникасини ўргатиш Медитация ва дам олиш машқлари, спорт билан шуғулланиш, кун тартибини режалаштириш каби усуллар ўсмирларнинг стресс билан курашишига ёрдам беради.
Ёшлар учун интернет тармоқларидан ортиқча фойдаланиш уларнинг руҳий саломатлигига таъсир этиши мумкин. Шу боис ота-оналар фарзандларининг интернет тармоқларидаги ҳолатларига соғлом чекловлар қўйиши керак.
Ўсмирлар учун психологик тренинглар ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари Ўсмирлар ўртасида ўзаро тушуниш ва эмоционал қўллаб-қувватлашни ошириш учун тренинглар ўсмирнинг руҳий ҳолатини яхшилаш учун фойдали ҳисобланади.
Баҳрам Жуматаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Шўманой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори