Қорақалпоқ тили ва адабиёти

143

(Қорақалпоқ тили ва адабиёти ихтисослиги ташкил этилганининг 90 йиллиги муносабати билан)

Қалбимнинг тўрида – Қуёшим, Ойим,
Зарҳал ҳарфлар ила битилмиш номинг.
Абадий асрагай сени Худойим,
Қорақалпоқ тили ва адабиёти!…

Таффаккур, шууримнинг юлдузи – ўзинг!
Оламни танитган Кундузим – ўзинг!
Ватандек ягона, ёлғизим – ўзинг!
Қорақалпоқ тили ва адабиёти!

Жаҳонда бисёрдир ихтисосликлар
Инсонки ўз касбин, мақтар, шарафлар,
«Филология!» десам илҳом, жўш урар,
Қорақалпоқ тили ва адабиёти.

Тўқсон ёш халқимга муборак бўлсин,
Иқбол кошонангга бахт қуши қўнсин.
Ёшинг юзга, мингга, миллионга тўлсин!
Қорақалпоқ тили ва адабиёти!

Бахтиёр ГЕНЖЕМУРАТОВ,

Ўзбекистон халқ шоири.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги