Японияликлар дунё бўйича энг кам вақт смартфонидан фойдаланишади

Европада телефонда энг кўп вақт ўтказадиганлар россияликлар экан:
«Европада экранга қараб ўтказилган вақт бўйича етакчилар — россияликлар, улар смартфондан кунигa ўртача 4 соат 7 дақиқа фойдаланишади. Жаҳон рейтингида бу 17-ўрин.
Европа давлатлари орасида иккинчи ва учинчи ўринларни Туркия (4 соат 4 дақиқа) ҳамда Болгария (3 соат 4 дақиқа) эгаллаган
Европаликлар орасида экранга энг кам вақт сарфлайдиганлар — данияликлар, улар кунигa 2 соат 27 дақиқа телефонда бўлишади. Дунё бўйича эса смартфондан энг кам фойдаланадиганлар японлар бўлиб, уларнинг кўрсаткичи — 1 соат 47 дақиқа».