Бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди

139

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида “World Boxing” ташкилоти томонидан илк маротаба ташкил этилган жаҳон чемпионати бошланди.

Чемпионат “Bank Arena” мажмуасида 14 сентябрь кунига қадар давом этади. Ушбу дунё биринчилигида 60 давлатдан жами 500 нафардан зиёд боксчи медаллар учун рингга кўтарилади.

Жаҳон чемпионатининг илк кунида бир нафар вакилимиз рингга кўтарилади:

-54 кг: Нигина Ўктамова – Элина Базарова (Қозоғистон).

Маълумот ўрнида: чемпионатда саралаш ва 1/4 финал босқичлари 4-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтса, 12-13 сентябрь кунлари 1/2 финалда боксчилар рингга кўтарилади. Финал баҳслари 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА