Элликқалъа туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди

Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ёш авлод учун замонавий таълим ва тарбия шароитларини яратиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида бугунга қадар қатор муҳим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.
Шулардан бири сифатида Элликқалъа тумани «Чўпон» маҳалласида қурилиб, фойдаланишга топширилган 74-сонли умумтаълим мактабидир. Умумий қиймати 8,2 миллиард сўм бўлган мазкур таълим маскани 220 ўринга мўлжалланган замонавий бинодан иборат.
Янги мактаб болалар учун қулай ва хавфсиз таълим олиш имкониятини яратиб, келажак авлод тарбиясига қаратилган юксак эътибор ифодаси бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги