Бўзатов аҳолиси ҳам байрамни катта шодиёналар билан кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қайта ташкил этилган Бўзатов туманида ҳам сўнгги йилларда кўплаб йирик ўзгариш ва янгиланишлар рўй бермоқда.
Кўча ва хиёбонлар кенгайтирилиб, уларнинг бўйида замонавий уй-жойлар, ижтимоий объектлар барпо этилиб, туман маркази кўркам тус олмоқда. Бу албатта, аҳолининг ўз турмушидан рози бўлиб яшашига беминнат хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан Бўзатов туманида ҳам «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида байрам тантанаси ўтказилди.
Байрам тантанасини туман ҳокими Б.Уббиниязов кириш сўзи билан очиб берди ва туман аҳлини Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами билан самимий табриклади. Унда туманда барча соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида кенг тўхталиб ўтилди.
Тантанали тадбир Юртимизга машҳур хонандалар ва туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси