Енгил атлетикачиларимиз ТОП-100га кирди
184

Жаҳон Енгил атлетика федерацияси ТОП-100 аёл атлетлар рейтинггини янгилади. Унда дунёнинг энг кучли 100 нафар енгил атлетикачи аёллари қаторидан ўзбекистонлик 4 нафар спортчи аёлларимиз жой олган.
Жумладан, баландликка сакраш бўйича Сафина Саъдуллаева рейтингнинг 12-поғонасини забт этди, Осиёда эса тенгсиз деб топилди.
Айни шу йўналишда яна бир юртдошимиз Барнохон Сайфуллаева рейтингнинг 60-ўрнини банд этди, Осиёда эса 6-ўринда қайд этилган.

Уч ҳатлаб сакраш бўйича Шарифа Давронова дунё бўйича 19-ўринни, Осиёда эса 1-ўринни эгаллаб турибди.

Ядро итқитиш бўйича эса Малика Насриддинова рейтингда 3 поғона юқорилаб, 51-ўринни, Осиёда эса 8-ўринни банд этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги