Подшоҳ: Биз халқларимизга хизмат қилиш учун ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз

120

Ҳошимийлар Подшоҳлигининг барча етакчи нашрлари Подшоҳ Абдуллоҳ II ибн Ал-Ҳусайннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизга қилган давлат ташрифини батафсил ёритмоқда.

Мақолаларда ташриф доирасида ўтказилган музокаралар, имзоланган ҳужжатлар, Ўзбекистон – Иордания саммити тафсилотлари билан бирга Иордания подшоҳининг эътирофи алоҳида таъкидланмоқда.

Масалан, Абдуллоҳ II ибн Ал-Ҳусайн икки мамлакат халқларига хизмат қилиш мақсадида Иорданиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини кенгайтириш истаги кучлилигини билдирган:

– Мен Президент Жаноби Олийлари Шавкат Мирзиёев билан жуда сермазмун суҳбатлашдим. Истиқболли йўналишларда шерикликни кенгайтириш учун бизда улкан имкониятлар мавжуд ва эришилган келишувлар мақсадларимизга етиш йўлидаги муҳим қадамдир. Кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун Президент Жаноби Олийларига ва Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдираман.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА