Суд ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этди

Қорақалпоғистон Республикаси суди жамоаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда.
Суд ходимлари томонидан ўзлари фаолият олиб борадиган бинолар ҳудуди ва унинг атрофидаги майдонлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, ариқлар чиқиндилардан, бегона ўтлардан тозаланиб, ҳудуд ободонлаштирилди.
Бу хайрли ишлар нафақат меҳнат жамоаларининг ҳамжиҳатлигини акс эттиради, балки маҳаллаларни обод қилиш, атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни юксалтириш йўлидаги муҳим тадбирлардан ҳисобланади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири