Спорт хабарлари

208

Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари «Манчестер Сити»да

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги делегация Англияда «Манчестер Сити» клуби қароргоҳида бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, ушбу сафар давомида мамлакатимиз олимпия ҳаракати мутахассислари «Манчестер Сити» сафида фаолият юритаётган миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан ҳам суҳбатлашди.

Профессионал бокс: Аҳмадалиев – Шехов жанги ўтказиладими?

Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида жанг олиб бораётган бухоролик Муҳаммад Шехов Муроджон Аҳмадалиевга тегишли бўлган “WBA Interim” камарига даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи энг енгил вазн тоифасида “WBA вақтинчалик камари” соҳиби истеъдодли боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳисобланади.

Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракати неча баллга баҳоланди?

Кеча Конференциялар лигаси саралашининг сўнгги босқичидаги «Истанбул Башакшеҳир» – «Крайова» баҳсида майдонга тушган Элдор Шомуродов истанбулликлар сафида 90 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада илк бор майдонга тушди.

“Sofascore” ахборот тизими мазкур учрашувда Элдор Шомуродовнинг ўйинини 6,3, Файзуллаевнинг ҳаракатини 6,7 баллга муносиб кўрди.

Гандбол: Ҳамюртимиз қитъа чемпионати 2-турининг энг яхшиси

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт саройида гандбол бўйича йигирма ёшгача бўлган (U-20) қизлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган XVIII Осиё чемпионати доирасидаги Ҳонг Конг ва Ўзбекистон терма жамоалари учрашувининг энг яхши ўйинчиси номига ҳамюртимиз Карина Айдарбекова муносиб кўрилди ва эсдалик совға билан тақдирланди.

Чемпионат 29 августга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА